Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейлари ташкил қилинди

Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейлари ташкил қилинди

Президентнинг 2024 йил 24 майдаги ПФ–80-сон Фармонига асосан Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейлари ташкил қилинди.

Жорий йилнинг 20 июнь кунидан Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Наманган ва Самарқанд вилоят академик лицейларига 2024/2025-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари томонидан https://litsey.uzbmb.uz портали орқали ҳужжатларни онлайн ҳужжат топшириш жараёни бошланади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
➖ Ариза;
➖ Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, паспорт ёки ID карта нусхаси);
➖ 3.5x4.5 ўлчамдаги рангли расм (оқ фонда).

Ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 10 июлга қадар (шу куни ҳам соат 24:00 га қадар) давом этади.

Айни пайтда академик лицейда ўқишни истаган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида "Call-center" ташкил этилган бўлиб, қуйидаги телефон рақамлар орқали ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин:

Мурожаатлар учун:

▪️Наманган вилоят академик лицейи +998 69 233-07-20;

▪️Самарқанд вилоят академик лицейи +998 66 240-94-15.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!