Тожикистонда Рамазоннинг тугаш санаси эълон қилинди
Тожикистонда Рамазон ойининг тугаш санаси расман эълон қилинди. Тожикистон Ислом маркази Уламолар Кенгаши матбуот котиби Афшин Муқимнинг сўзларига кўра, Рамазон ҳайитини нишонлаш келаси пайшанба - 13 май куни бўлиб ўтади.
30 кунлик рўзанинг тугашига бағишланган байрам намози соат 6:00да Тожикистоннинг шаҳар ва вилоятларидаги барча масжидларда ўқилади. Бундан ташқари, Кенгаш барча мусулмонларга закотларини тожик-қирғиз чегарасидаги можародан кейин вайрон қилинган уйларни тиклаш учун юборишни тавсия қилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).