Самарқандда “мойкачи” 50 минг доллар турадиган машинани бошқариб ЙТҲ содир этди

Самарқандда “мойкачи” 50 минг доллар турадиган машинани бошқариб ЙТҲ содир этди

Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси “мойкачи” йигит мижознинг машинасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этгани айтилган хабарлар юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда машина ювиш шохобчаси ишчиси мижознинг қимматбаҳо ZEEKR 001 русумли автомобилини ўзбошимчалик билан бошқариб чиқиб, ЙТҲ содир этгани айтилган хабарлар тарқалди. Унда “мойкачи” йигит қиммат машинани бошқариб кетаётиб йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборишига бир баҳя қолганини кўриш мумкин.

Қайд этилишича, 20 июнь куни соат 17:00 лар атрофида Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчасида Kia Bongo, Lacetti ва ZEEKR 001 русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Оқибатда тан жароҳати олган ва вафот этганлар мавжуд эмас. Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!