Дунёдаги яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

Дунёдаги яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

Британиянинг The Economist журнали таҳлилий бўлими – Economist Intelligence Unit (EIU) дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари рейтингини эълон қилди.

Рейтингда дунёнинг 173 шаҳри барқарорлик, атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш, инфраструктура ва таълим кўрсаткичлари бўйича 100 балли тизимда баҳоланди.

Дунёдаги яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

Вена кетма-кет учинчи йил яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди. Австрия пойтахти барқарорлиги, яхши инфратузилмаси, сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш хизмати, шунингдек, кўплаб маданий ва кўнгилочар тадбирлар туфайли ўз етакчилигини сақлаб қолмоқда.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Копенгаген ва Цюрих эгаллади. Энг яхши ўнликка, шунингдек, Мелбурн, Калгари, Женева, Сидней, Ванкувер, Осака ва Окленд кирди.

Дунёдаги яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

Рейтингда сўнгги ўринни Суриянинг Дамашқ шаҳри эгаллади. Бундан ташқари, яшаш учун ноқулай шаҳарлари ўнталигига Триполи, Жазоир, Лагос, Карачи, Дакка, Хараре, Порт-Морсби, Киев ва Каракас кирди.

Дунёдаги яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

Тошкент ҳам рейтингнинг энг қуйи поғоналарида қайд этилиб, 173 мамлакат ичида тахминан 157-ўринни эгаллаган.

«Умуман олганда, сўровномамизда келтирилган 173 та шаҳар бўйича ўртача балл 100 тадан 76,1 га кўтарилди. Яхшиланиш жуда кичик бўлиб, геосиёсий можаролар, тартибсизликлар ва кўплаб шаҳарлардаги уй-жой инқирози бунга таъсир ўтказди. Яқин Шарқдаги вазият Тел-Авивни рейтингда кескин пастга туширди, Россия ва Украина ўртасида давом этаётган уруш эса Киевнинг энг қуйи ўнта шаҳарлар қаторида сақлаб қолинишига сабаб бўлди. Европада қишлоқ хўжалигидан тортиб иммиграция сиёсатигача бўлган сабабларга кўра норозиликлар кучайиши минтақадаги шаҳарларнинг барқарорлик кўрсаткичларига путур етказди. Шу билан бирга, кўплаб мамлакатларда яшаш харажатларининг ошиши давом этяпти, уй-жой нархи қимматлашиши инфляцияга таъсир қилувчи элементларидан бири сифатида пайдо бўлди. Вазият, айниқса, Австралия ва Канадада ташвиш уйғотади. Бу ерда ижарага олиниши мумкин бўлган мулкнинг мавжудлиги энг паст даражада бўлиб, фоиз ставкаларининг ошишига қарамай, уй сотиб олиш нархлари ўсишда давом этяпти, бу эса иммиграцияга қарши кайфиятни янада кучайтирди”, дейилади ҳисоботда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!