Россия бир ой муддатга БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилади

Россия бир ой муддатга БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилади

Россия 1 июлдан бошлаб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашига раислик қилади. Бу ҳақда БМТ сайтида хабар берилди.

БМТ низомига кўра, раислик ҳар ой Хавфсизлик кенгашининг бир аъзосидан бошқасига ўтади. Тартиб инглиз алифбоси тартибида аниқланади.

Бу вақт ичида Россия учта тадбир ўтказади, муҳокама қилинадиган асосий мавзулар — Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш, янги глобал “хавфсизлик тенгламаси” ва БМТнинг минтақавий ташкилотлар — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, МДҲ ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) билан ҳамкорлиги бўлади.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг бешта доимий ва ўн нафар доимий бўлмаган аъзоси мавжуд. Биринчиси — Россия, Хитой, Буюк Британия, АҚШ ва Франция вето ҳуқуқига эга. Доимий бўлмаган аъзолар яширин овоз бериш йўли билан икки йил муддатга сайланади.

2025 йил 1 январдан Греция, Дания, Покистон, Панама ва Сомали БМТ Хавфсизлик кенгашининг янги доимий бўлмаган аъзоларига айланиши кутилмоқда. Улар муддати 2024 йил 31 декабрда тугайдиган Малта, Мозамбик, Швейцария, Эквадор ва Япония ўрнини эгаллайди. Бошқа доимий бўлмаган Жазоир, Гайана, Жанубий Корея, Словения ва Серра-Леоне Хавфсизлик кенгашида иккинчи йил аъзоликда қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!