"Реал" ёзда сотиладиган икки футболчисини аниқлаб олди

"Реал" ёзда сотиладиган икки футболчисини аниқлаб олди

Мадриднинг "Реал" клуби икки футболчиси билан хайрлашмоқда, бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлари орқали хабар берди.

Инсайдернинг хабар беришича, "Милан" қанот ҳимоячиси Алехандро Хименесни сотиб олади. "Реал" бу трансфердан беш миллион евро олади. Бундан ташқари, "қироллик" клуби марказий ҳимоячи Рафа Маринни "Наполи"га сотишга яқин турибди. Битим суммаси ўн миллион еврога баҳоланмоқда.

Қайд этиш жоизки, ҳар икки ҳолатда ҳам Мадрид гранди футболчиларни кейинрок сотиб олиш имкониятига эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!