Рамзан Қодировнинг Instagram саҳифаси блокланди

Рамзан Қодировнинг Instagram саҳифаси блокланди

Facebook компанияси Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг "Instagram" саҳифасини блоклади.

"Бундай ҳолда, биз санкциялар остида бўлган шахснинг ҳисобларини блоклаймиз", - дейди Facebook вакили.

Эслатиб ўтамиз, илгари ҳам, 2017 ва 2018 йилларда ижтимоий тармоқ Қодировнинг саҳифасини блоклаган эди. Шунингдек, 2017 йилда чеченлар раҳбарининг Facebook саҳифаси ҳам блокланган эди.

Маълумот ўрнида, Facebook Америка компанияси бўлган ҳолда, АҚШнинг санкциялари тўғрисидаги қонунчилик доирасида ишлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!