Эрдўған Россиянинг Украинага қарши уруши таҳдидининг глобал миқёсда тарқалишини маълум қилди

Эрдўған Россиянинг Украинага қарши уруши таҳдидининг глобал миқёсда тарқалишини маълум қилди

Туркия президенти Ражаб Эрдўған Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан Остонада бўлиб ўтган учрашувда Россиянинг Украинага қарши уруши таҳдидининг глобал миқёсда тарқалишини маълум қилди. Бу ҳақда Республика Алоқа бошқармаси Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

«Президент Эрдўған Украина-Россия урушининг кенгайиши ва Исроилнинг Фаластинга зарбалари минтақавий ва глобал миқёсда муҳимлигини таъкидлаб, халқаро ҳамжамият бу борада самарали чоралар кўриши кераклигини таъкидлади», — дейилади хабарда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Остона саммити доирасидаги учрашувда Туркия ва Хитой раҳбарлари Туркия-Хитой муносабатлари, Россиянинг Украина билан уруши, шунингдек, Исроилнинг ХАМАСга қарши ҳарбий ҳаракатларини муҳокама қилди. Эрдўған Туркия ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши икки давлат манфаатларига жавоб беришини қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!