НАТО бош котиби Украина ғалаба қозониши учун ҳали кеч эмаслигини таъкидлади

НАТО бош котиби Украина ғалаба қозониши учун ҳали кеч эмаслигини таъкидлади

Йенс Столтенбергнинг айтишича, Қўшма Штатлар ва бошқа ғарб давлатлари Киевга янги ёрдам пакетлари ажратгандан сўнг, бу мажбуриятларни ҳақиқий қурол ва ўқ-дорилар етказиб беришга айлантириш зарур.

НАТО бош котиби иттифоқчиларни Киевга ҳарбий ёрдам етказишни тезлаштиришга чақирди. 25 апрел куни Берлинда чиқиш қилган бош котиб сўнгги ойларда НАТО иттифоқчилари Украинага ваъда қилган ёрдамни кўрсатмаганини таъкидлади. «Аммо Украинанинг ғалабаси учун ҳали кеч эмас, чунки катта қўллаб-қувватлаш аллақачон йўлда», деди у.

Столтенбергнинг эслатишича, АҚШ Конгресси яқинда Украинага кўп миллиард долларлик ёрдам пакетини маъқуллаган ва НАТОга аъзо бошқа давлатлар, хусусан, Британия, Германия ва Нидерландия қўшимча маблағ ва ҳарбий таъминотни эълон қилган.

«Энди бизнинг масъулиятимиз – бу мажбуриятларни ҳақиқий қурол ва ўқ-дориларга айлантириш ва буни имкон қадар тезроқ бажариш», деди Шимолий Атлантика алянси раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!