Наманганда 30 та жаримаси бор Lacetti жарима майдончаcидан жой олди

Наманганда 30 та жаримаси бор Lacetti жарима майдончаcидан жой олди

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси инспекторлари томонидан олиб борилган тадбирда қидирувдаги транспорт воситаси топилди. Мазкур автотранспорт воситаси, шунингдек, банкнинг гаровида эканлиги ҳам аниқланган.

Маълум бўлишича, фуқаро Б. А бошқарувидаги Lacetti автомашинаси оз эмас, кўп эмас, нақд 30 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий жарима қўлланилган. Бироқ, қарздор уни тўлаш ўрнига, транспорт воситасини беркитиб қўйган. Ҳеч ким билмайди ёки кўрмайди деб аҳён-аҳёнда миниб юрган. Транспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган. Устига-устак мазкур транспорт воситаси банкдан олинган кредит эвазига гаровга ҳам қўйилгани аниқланди. Куни кеча олиб борилган тезкор тадбирда мазкур транспорт воситаси топилди. 30 та тўланмаган жарима ва Капитал банк фойдасага 189.077.134 сўм қарздорлиги учун хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди. Умуман олганда, бошқарма қидирув шўъбаси инспекторлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 1000 дан ортиқ транспорт воситалари топилган.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!