Жанубий Корея Японияни ортда қолдирди

Жанубий Корея Японияни ортда қолдирди

Жанубий Корея кундалик маҳсулотларни сотадиган дўконлар сони бўйича Японияни расман ортда қолдирди, деб хабар берди Business Korea.

Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда 55 641 дўкон мавжуд бўлиб, бу 2023-йил охирига нисбатан 72 тага камайди, Жанубий Кореяда эса 2023-йил охирида 55 580 та шундай дўконлар мавжуд бўлиб, уларнинг сони ҳар йили 1000 дан ортиқ дўконга ортиб бормоқда.

Япониядаги дўконлар сони 2021-йил январ ойида 55 911 тага етди ва кетма-кет 23 ой давомида пасайишда давом этди. Бу пасайиш асосан аҳолининг қариши натижасида юзага келган ишчи кучи танқислиги билан боғлиқ.

Бундан фарқли ўлароқ, Жанубий Кореядаги маиший хизмат кўрсатиш дўкони ёки дўкон саноати жадал ўсишни бошдан кечирмоқда. 2021-йилда уларнинг сони 50 000 дан ошди ва ҳар йили 1 000-2 000 дўконга ўсишда давом этмоқда.

Жанубий Кореядаги дўконлар бозорининг ўсиш тенденцияси давом этиши кутилмоқда.

Минимаркет супермаркетдан асосан савдо майдонининг катталиги билан, анъанавий дўкондан эса ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тамойили билан фарқ қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!