Қозоғистон Хитойга экспорт қилинадиган дон миқдорини 2 млн тоннага етказмоқчи

Қозоғистон Хитойга экспорт қилинадиган дон миқдорини 2 млн тоннага етказмоқчи

Қозоғистон Хитойга экспорт қилинадиган дон миқдорини 2 миллион тоннагача оширишга тайёр. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокарадан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев айтиб ўтди.

“Биз қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни жонлантириш масаласини муҳокама қилдик. Бу борада қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалигида ақлли тизимлардан фойдаланиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада биз Хитой тажрибаси ва технологияларидан фойдаланиш, реал инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга оширишдан манфаатдормиз”, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари Қозоғистон томонидан Хитойга экспорт қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ўтган йили икки баробар ортиб, 1 миллиард долларга етганини таъкидлади.

“Биз Хитой бозорига сифатли ва табиий гўшт маҳсулотлари, ёғли ва бошоқли экинлар экспортини оширишдан манфаатдор эканимизни таъкидладик. Айни пайтда Қозоғистоннинг 2 миллион тонна ғалласини етказиб беришга тайёрмиз. Бу борадаги ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирларини қўллаб-қувватлагани учун раис Си Цзиньпинга миннатдорлик билдираман”, - деди Қозоғистон Президенти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!