"Халқ пули" йўқ "Давлат пули" деган Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси раҳбарига ҳайфсан берилди

"Халқ пули" йўқ "Давлат пули" деган Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси раҳбарига ҳайфсан берилди

Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси раҳбари Салоҳиддин Нуриевга ҳайфсан интизом чораси қўлланилди.

Адлия вазирлиги эълон қилган баёнотга кўра, бунга унинг матбуот анжуманида айтган сўзлари сабаб бўлган.

Амалдор ОАВ вакиллари билан учрашувда "халқ пули" деган тушунча йўқлиги, бюджет маблағи "давлат пули" эканини айтиб чиққанди.

Шунингдек, Нуриев давлат ходимларини муҳокама қилиш борасида ҳам баҳсли фикр билдирган.

Адлия бошлиғи мазкур фикрларни Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларидан келиб чиқиб баён этганини билдирган.

"Ўрганиш якунлари бошқарма бошлиғи юқоридаги фикрларини жамоатчиликка етказишда қонунчиликка таянмаганини, асосли ва таҳлилий ёндашмагани, айрим ўринларда шахсий қарашларидан келиб чиқиб тушунтириш берганлигини кўрсатди.

Шу билан биргаликда вилоят адлия бошқармаси мазкур матбуот анжуманидаги видеопарча тарқаб кетгандан кейин баёнот бермасдан, натижада жамоатчилик муносабатини ўзгартириш, уни юмшатиш чораларини кўришда сусткашликка йўл қўйган" дейилади вазирлик хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!