Канада суди Торонтодаги Фаластин тарафдорлари лагерини демонтаж қилишга қарор қилди

Канада суди Торонтодаги Фаластин тарафдорлари лагерини демонтаж қилишга қарор қилди

Торонто университети кампусида норозилик намойиши ўтказаётган Фаластин тарафдорлари маҳаллий вақт билан соат 18:00 гача чодирларини олиб ташлашлари керак. Онтарио Олий суди тегишли қарорни қабул қилди, деб хабар беради CBC News.

Шу билан бирга, суд қарорида таъкидланишича, бу амалиёт «сўз эркинлигини чекламайди».

Қарорга кўра, агар талабалар кампусдаги чодирларни олиб ташламасалар, полиция уларга аралашиб, ҳибсга олиши мумкин бўлади.

«Полиция аралашувига эҳтиёж сезмаслик учун намойишчилар ихтиёрий равишда тарқаб кетишларига умид қиламиз», — дейилади Торонто полицияси баёнотида.

Айни пайтда кампусда норозилик намойишини уюштирган талабалар ҳамжамиятининг айтишича, ушбу суд қарори университетга талабаларга нисбатан «полиция зўравонлигига чидаш» имконини беради.

«Университетнинг геноцидга қарши норозилик намойишлари билан боғлиқ жинояти учун ўз талабаларига нисбатан қонуний чоралар кўришга уриниши ушбу муассаса учун шармандали воқеа сифатида тарихда қолади», — дейилади баёнотда.

Талабалар жамияти аъзоси Муҳаммад Ясиннинг айтишича, суд қарори талабалар қарши курашаётган адолатсизликлар ҳақида «ҳеч нарсани ўзгартирмайди».

«Ушбу геноцидда иштирок этганликлари ҳақида ўйлаш ўрнига, раҳбарият ўз талабаларининг овозини ўчириш учун ўт ва авторитар ҳокимият учун тиш ва тирноқ билан курашди. Бироқ йўлимизда турган барча тўсиқларга қарамай, Ғазодаги биродарларимиз учун курашни қатъият ва матонат билан давом эттириш учун шу ердамиз» деди.

Торонто университети талабалари 2 май куни кампусда чодирлар ўрнатиб, университетни Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумларидан фойда олувчи компаниялар билан алоқаларини тўхтатишга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!