АИ туфайли Google иссиқхона газлари эмиссиясини оширади

АИ туфайли Google иссиқхона газлари эмиссиясини оширади

Google компаниясининг иссиқхона газлари чиқиндилари 2023 йилда 2019 йилга нисбатан 48 фоизга ва ўтган йилга нисбатан 13 фоизга ошган. Бу ҳақда компаниянинг экологик ҳисоботида айтилади.

Компания экологик барқарорликни таъминлаш стратегияси ва мақсадлари йўлида эришилган ютуқларни баҳоловчи ҳисоботни эълон қилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, чиқиндилар миқдори ошишига асосий сабаб сунъий интеллект (АИ) тизимларини бошқариш учун зарур бўлган маълумотлар марказлари томонидан электр энергияси истеъмолининг ошиши бўлган.

«Биз сунъий интеллектни маҳсулотларимизга интеграция қилишда давом этар эканмиз, АИ ҳисоблаш интенсивлиги ва техник инфратузилмага инвестициялар ҳажмининг ошиши билан боғлиқ эмиссиялар туфайли ортиб бораётган энергия талаби туфайли эмиссияларни камайтириш қийин бўлиши мумкин», дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2023 йилда Google маълумотлар марказларида электр энергияси истеъмоли 17 фоизга ошган.

Компания «АИнинг келажакдаги атроф-муҳитга таъсири мураккаб ва олдиндан айтиш қийин» эканлигини тан олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!