Начо «Реал»ни тарк этгани ҳақида фикр билдирди

Начо «Реал»ни тарк этгани ҳақида фикр билдирди

Начо Фернандес «Реал»ни тарк этиш қарорини тушунтирди.

Саудия Арабистонининг «Ал-Қодисия» клуби 34 ёшли испаниялик ҳимоячи билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Начо 23 йил Мадрид клуби тизимида бўлди.

– «Бу ҳаётимдаги энг қийин қарор бўлди. Бундай қарорни узоқ ўйлаб кейин қабул қилдим.

Бир неча ой олдин клубни тарк этишим ҳақида раҳбариятга маълум қилгандим. Ҳа, жамоада яна бир мавсум қолиш имкониятим бор эди, аммо барчасини яхши нотада тугатиб, янги саргузаштни хоҳладим. Барчаси шунақа чиройли якунланишини тасаввур ҳам қилмаганман. Мадридда мени яхши хотиралар билан эслашлари учун фаолиятим давомида боримни бердим. Энди эса жамоани хотиржамлик билан тарк этдим. Барчадан миннатдорман», - дейди Начо.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!