Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин келиб чиқди

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин келиб чиқди

Россия Фавқулодда вазиятлари маълумотларга кўра, ҳудудда баландлиги 10 метрдан ортиқ бўлган икки ёниш маркази қайд этилган. 

Москва Жанубидаги Капотня нефтни қайта ишлаш заводида бугун эрталаб ёнғин келиб чиқди. 

Россия Фавқулодда вазиятлари маълумотларга кўра, ҳудудда баландлиги 10 метрдан ортиқ бўлган икки ёниш маркази қайд этилган. 

РИА Новостининг бу ҳақидаги хабарида айтилишича, ёнғинга мураккабликнинг юқори даражаси берилган. Ўт ўчирувчилар ҳудудда ёнғинни бартараф қилишга қийналган. 

Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, Москва вақти билан соат 8:20да ёнғин тарқалиш хавфи ҳақида хабар берилган. 

Кейинги хабарларда эса қайта ишлаш заводидаги ёнғин аҳоли ва атроф-муҳитга ҳеч қандай таҳдид солмаслиги айтилди. 

Айни пайтда ёнғин бартараф этилган. 

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!