Москва Латвияни диққатини ўз мамлакати ички ишларига қаратишга чақирди

Москва Латвияни диққатини ўз мамлакати ички ишларига қаратишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Риганинг Россия Федерациясини "терроризм ҳомийси" деб тан олиш ҳақидаги қарорини русофобиянинг кўриниши деб атади.

ТИВ хабарига кўра, Россия ҳақидаги баёнотни расмийлари нацизмни очиқдан-очиқ улуғлаётган мамлакат парламенти қабул қилган.

Москва Латвия парламентини провокацияларни тўхтатиб, диққатини ўз мамлакати ички ишларига қаратишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Латвия Сейми Россияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат сифатида тан олганди

Латвия парламенти ўз баёнотида Европа Иттифоқи давлатларини Россия ва Беларус фуқароларига сайёҳлик ва кириш визаларини беришни зудлик билан тўхтатишга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!