Лукашенко беларусларни табриклади
Лукашенко беларусларни Давлат герби ва Давлат байроғи куни билан табриклади.
“Мана шу рамзлар остида жипслашиб, юртимизнинг қаҳрамонлик тарихини асраб-авайлаш, аждодларимизни эъзозлаб, бугунги кунда азалий анъаналар ва миллий манфаатлар асосида ривожланишга бўлган суверен ҳуқуқимизни биргаликда ҳимоя қилмоқдамиз”, — дейилади табрикда.
Беларус раҳбари тинчлик, фаровонлик ва ватан фаровонлиги йўлида янги бунёдкорлик ютуқларини тилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).