Кроос "Реал" билан хайрлашиш олдидан таъсирли пост қолдирди

Кроос "Реал" билан хайрлашиш олдидан таъсирли пост қолдирди

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос "Реал" футболчиси сифатидаги сўнгги куни муносабати билан пост чоп этди. Бугун, 1 июль куни унинг "Қироллик клуби" билан шартномаси расман якунига етди.

"1-расмда 2-расмнинг етишмаётган қисми кўрсатилган! "Реал Мадрид" футболчиси сифатида охирги куним. Мен ўзимни ғалати ҳис қиляпман, лекин мен ҳар доим сизларнинг биринггиз бўламан. Абадий миннатдорман", - деб ёзди 34 ёшли футболчи ўзининг ижтимоий тармоғида кубоклар билан суратни илова қилиб.

Крооснинг сўнгги клуби "Реал Мадрид" бўлиб, у 2014 йилда "Бавария"дан кўчиб ўтган эди. Бу даврда Кроос барча турнирларда 464 та учрашувда қатнашиб, 28 та гол ва 98 та голли узатмани амалга оширди. "Лос-Бланкос" таркибида футболчи тўрт марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, тўрт марта Испания чемпиони унвонини қўлга киритди ва тўрт марта Европа Суперкубогини қўлга киритди.

Кроос "Реал" билан хайрлашиш олдидан таъсирли пост қолдирди

Кроос "Реал" билан хайрлашиш олдидан таъсирли пост қолдирди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!