“Karate Combat 44"да спортчимиз АҚШ вакилини мағлуб этди

“Karate Combat 44"да спортчимиз АҚШ вакилини мағлуб этди

АҚШнинг Маями шаҳрида жанговар каратэ бўйича ташкил этилган “Karate Combat 44" мусобақасида ҳамюртимиз Саидёқуб Қаҳрамонов ғалаба қозонди.

Жанговар каратэ бўйича ўтказилган мазкур нуфузли мусобақанинг иккинчи асосий беллашувида аралаш жанг санъатлари (UFC) йўналишидаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келаётган ҳамюртимиз Саидёқуб Қаҳрамонов америкалик Петер Кабаллеронага қарши татамига чиқди.

Каратэнинг ушбу йўналишидаги турнирларда ҳали бирон марта ҳам мағлубиятга учрамаган америкалик спортчи билан Қаҳрамоновнинг белгиланган 3 раундлик баҳси тўлиқ ҳамюртимиз устунлигида кечди. Бу эса ҳакамларнинг қарорида ҳам акс этди. Уларнинг якдил қарори билан Саидёқуб Қаҳрамоновнинг ғалабаси эътироф этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!