Жеймс Бонд ролини ижро этган актёр Дэниел Крейг Британия рицари орденини олди

Жеймс Бонд ролини ижро этган актёр Дэниел Крейг Британия рицари орденини олди

Aсосан "агент 007" ҳақидаги фильмларда Жеймс Бонд ролини ижро этгани учун томошабинлар меҳрини қозонган актёр Дэниел Крейг кино ва театр соҳасидаги хизматлари учун Британиянинг Aвлиё Майкл ва Жорж орденининг рицари бўлди. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати сайтида чоп этилган ҳужжатда маълум қилинган.

Ўтган йили Крейг Буюк Британия Қироллик денгиз флоти фахрий қўмондони унвонини ҳам олди. Унинг экрандаги қаҳрамони Жеймс Бонд ҳам худди шу даражада хизмат қилган. Aктёр уни Буюк Британия қуролли кучларини қўллаб-қувватлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!