Иқлимшунослар 2024 йил ёзида қайси ҳудудлар рекорд даражада иссиқлик билан қопланишини айтишди

Иқлимшунослар 2024 йил ёзида қайси ҳудудлар рекорд даражада иссиқлик билан қопланишини айтишди

Келаётган ёз тарихдаги энг иссиқ ва энг нам ёз бўлиши мумкин. Беркли Калифорния университети иқлимшунослари Эль—Ниньо ҳодисасининг иқлимга таъсирларидаги янги статистик таҳлиллардан сўнг шундай хулосага келишди.

Натижалар Geophysical Research Letters журналида чоп этилган. Уларнинг прогнозларига кўра, тропик ҳудулар аҳолиси бундан энг катта азият чекадилар. Ҳарорат ва намлик билан боғлиқ "иссиқлик индекс" рекордларининг 70% и айнан мазкур ҳудудларда кузатилиши мумкин. Таъкидланишича, олимларнинг прогнози дунёнинг кўплаб минтақаларига, шу жумладан Ҳиндистон ва Африканинг аксарият қисмларига, шунингдек Марказий ва Жанубий Aмерика ҳамда Австралияга тегишли.

Шунингдек, Американинг Флорида ва Teхас штатларида рекорд даражадаги иссиқликлар бўлиши кутилмоқда. Тадқиқотчиларнинг қўшимча қилишича, кўпчилик соғлом одамлар қуруқ иссиқликка тоқат қиладилар, аммо юқори ҳаво ҳарорати юқори намлик билан бирлаликда кузатилганда, бу танага икки баробар зарба беради.

Олимларнинг тушунтиришича, юқори намлик бўлса, тер камроқ буғланади, натижада танани совутиш эффекти пасаяди, шунинг учун тананинг ички ҳароратини нормал чегараларда ушлаб туриш қийин кечади. Кишилар жисмоний "димиқиш" холатига учрайдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!