“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига 40 та ракета учирди

“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига 40 та ракета учирди

Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи 27 июнь куни Исроилга қарийб 40 та ракета учирди. Бу ҳақда Times of Israel хабар берди.

Ҳужум оқибатида Исроилнинг Сафед, Рош Пинна ва Юқори Жалиладаги шаҳарларида ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар янгради. Яҳудий давлатининг мудофаа кучлари учирилган ракеталарнинг ярми “Темир гумбаз” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан тутиб олинганини айтди.

Ракета қисмлари қулаши натижасида Сфат шаҳри яқинида ва Бирия ўрмонида ёнғин келиб чиққан. Шаҳарга бир қанча ракета парчалари ҳам қулаган. Сапёрлар ҳодиса жойига жалб қилинган, аҳолидан хавфли предметларга яқинлашмаслик сўралган.

“Ҳизбуллоҳ” ҳужумга Исроилнинг 26 июнь куни Ливанга берган авиазарбалари ва бунинг оқибатида “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий-ҳаво кучлари аъзоси Аҳмад Ала ад-Дин ўлдирганини сабаб қилиб кўрсатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!