Ҳиндистонда парламент сайловларида овоз беришнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда

Ҳиндистонда парламент сайловларида овоз беришнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда

Ҳиндистонда парламент сайловларининг иккинчи босқичида овоз бериш жараёни 160 миллионгача кишига етади. Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 07:00 да иш бошлади.

Ҳиндистонда сайловлар анъанавий тарзда бир неча босқичда ўтказилади, чунки сайловчилар сонининг кўплиги, сайлов идоралари ходимлари ва овоз бериш машиналарини жойлаштириш имконияти чекланганлиги ва айрим ҳудудларга кириш имкони йўқ. Овоз беришнинг биринчи куни 19 апрель куни муҳим воқеа-ҳодисаларсиз ўтди. 1 июнга қадар яна бешта босқич бўлади.

Жума куни, 19 апрелдаги каби, тахминан 160 миллион киши овоз бериши мумкин. Сайловлар 13 штат ва иттифоқ ҳудудида бўлиб ўтмоқда, 543 депутат ўтирган парламент қуйи палатасидаги 88 ўрин тақдири ҳал қилинмоқда. МСК таъкидлашича, жума куни мамлакатда об-ҳаво “нормал чегаралар ичида бўлиши кутилмоқда, шунинг учун сайловчилар бемалол овоз беришлари мумкин”. Бироқ бир қатор ҳудудларда ҳаво ҳарорати Целций бўйича 40 даражадан ошиши кутилаётгани сабабли сайлов участкаларида жазирамага қарши махсус чоралар кўрилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!