Гулистон шаҳрида насос станциясининг уч нафар ходими номаълум моддадан заҳарланди, бир киши ҳалок бўлди

Гулистон шаҳрида насос станциясининг уч нафар ходими номаълум моддадан заҳарланди, бир киши ҳалок бўлди

"Ўзсувтаъминот" АЖ ҳодиса юзасидан маълумот берди. Бу ҳақида UzNews нашри ёзмоқда.

"Ўзсувтаъминот" АЖ хабарига кўра, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри “Боғишамол” МФЙ Гулистон кўчасида жойлашган 5-оқова сув ҳайдаш насос станциясидан соат 10:00да вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига тезкор мурожаат келиб тушган. Унга кўра, мазкур объектда “Сирдарё сув таъминоти” АЖ Гулистон шаҳар филиалининг 3 нафар ходимларида номаълум заҳарланиш ҳолати кузатилгани ва аҳволи оғирлашгани ҳақида хабар берилган.

Вилоят сув таъминоти корхонаси масъуллари, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари масъулларидан ташкил этилган тезкор гуруҳ ўрганишлари натижасида ҳозирда ходим Ҳ.И. вафот этган. Қолган икки нафар ходим З.Б. ҳамда Х.А. вилоят касалхонаси жонлантириш бўлимига ётқизилган бўлиб, шифокорлар томонидан аҳволи ўта оғирлиги қайд этилмоқда.

Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!