Францияда 5G га қаршилар 1,5 миллион кишини алоқасиз қолдиришди

Францияда 5G га қаршилар 1,5 миллион кишини алоқасиз қолдиришди

Франциянинг Лимож шаҳри ҳудудида бешинчи авлод тармоқлари (5G)га қаршилар маҳаллий аҳолини алоқа, телевидение ва радиосиз қолдириб "Оrange" уяли алоқа оператори ускуналарини ёқиб юборишди, деб хабар бермоқда маҳаллий “Le Figaro” портали.

Таъкидланишича, 5G га қаршилар юқори тезликдаги Интернетга умуман алоқаси бўлмаган 230 метрли минорани ёқиб юборишган. Бир нечта ўт ўчириш гуруҳлари ёнаётган минорани ўчиришган, аммо бу ёрдам бермаган ва барча қурилмалар ёниб кетган. Шундан сўнг қарийб 1,5 миллион француз алоқасиз қолган.

Портал маълумотларига кўра, ёнғин содир бўлганидан бир неча соат ўтгач, маҳаллий газета таҳририятига хат келган ва унда воқеа ортида ҳар қандай йўллар билан бешинчи авлод тармоқларига қарши курашаётган "5G ни бекор қилиш қўмитаси" ташкилоти аъзолари турганлиги айтилган. Маълум қилинишича, ташкилот аъзолари алоқа узатиш минорасининг йўқ қилинишини "Шамол шовқини ва қушлар куйлаши учун операция" деб аташган.

"Хавф остонамиз олдида турибди. Кекса ёшимиз ҳамда маълум бир сирларни билганимизга қарамай, кучли эмасмиз - биз бир ҳовучмиз, холос. Бизни таъқиб қилишмоқда, қўрқиб қолганмиз, аммо кучсизлигимизга қарамай, ғалаба қозонамиз. “iPhone” ҳеч қачон инсониятни бахтли қилмайди", дейилади хатда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!