Франц Фердинанд 270 мингдан ошиқ турли хил жониворларни ўлдирган
Австрия эрцгерцоги Франц Фердинанд овни ёқтирган. Ўз умри давомида у 270 мингдан ошиқ турли хил жониворларни ўлдирган. У хизматкорлари билан ов қилган, улар унга милтиқни зарядлаб узатган. Бу эрцгерцогга тўхтовсиз равишда ҳаракат қилган ҳар қандай объектни отиш имконини берган.
1914-йил 28-июлда Сараево бўйлаб сафари чоғида Австрия тахти вориси Франц Фердинанд Сербиянинг "Қора қўл" яширин террористик ташкилоти аъзоси Гаврила Принцип томонидан отиб ўлдирилади. Бу эса Австрияни Сербияга уруш очишига баҳона бўлади. Натижада миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлган Биринчи жаҳон уруши бошланиб кетади...
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).