Facebook Ливанга 2.1 миллион доллар ҳайрия қилди

A A A
Facebook Ливанга 2.1 миллион доллар ҳайрия қилди

Facebook Байрутдаги портлашдан кейин шаҳарни тиклаш ишлари учун бир неча миллион доллар маблағ ажратмоқда. Ушбу хайрия пуллари Ливандаги маҳаллий касалхоналар, тиббий муассасалар ва нодавлат ташкилотларига берилади.

“Байрутда қайта тиклаш ишларини олиб бораётган ташкилотлар ва алоҳида шахсларни қўллаб-қувватлаш учун биз маҳаллий шифохоналар, тиббиёт муассасалари ва нодавлат ташкилотларига 2.1 долларни хайрия қиляпмиз. Бу пулларнинг 1 миллиони Facebook компанияси ходимларининг хайрияси сифатида йиғилди. Шунингдек, биз маҳаллий касалхоналар ва ҳамкорларимиз билан қонни хайрия қилиш бўйича дастуримизни ишга тушириш бўйича иш олиб боморқдамиз. Бу дастуримиз донорларга ўзларига яқин жойда жойлашган қон марказларини топишга ёрдам беради. Биз ҳозирги қийин вазиятни яхшилашга уринаётган турли ташкилотлар билан ишлашни давом эттирамиз” дейди "Facebook"нинг Ўрта Шарқ ва Шимолий Африка бўйича ижрочи директори Рамез Шеҳади.

"Facebook"нинг яна бир раҳбарларидан бири Шерли Сандберг ўзининг постида шундай деди:

“Facebook" портлаш асоратларидан азият чекаётганларга ёрдам бериш учун қўлидан келган ишларни амалга оширмоқда. Портлашдан кўп вақт ўтмасдан бизнинг хавфсизликни текшириш бўйича дастуримиз ишга туширилди. Бу дастур одамларга қариндошлари ва дўстларига ўзларининг соғликлари яхши эканлиги ҳақида хабар бериб туришларининг имконини яратади. Юз минглаб одамлар аниқ ма]лумот олиш ва ёрдам сўраш учун бизнинг ушбу инқироз бўйича очилган саҳифамизга киришди. Бизнинг жамоамиз йўқолганларни қидиришда қатнашишди ва уйсиз қолганларга тунаш учун жойларни таклиф қилишди.”


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!