Эрдоған Путин билан ёнғинни ўчириш учун самолёт-амфибияларни сотиб олишни муҳокама қилади

Эрдоған Путин билан ёнғинни ўчириш учун самолёт-амфибияларни сотиб олишни муҳокама қилади

Туркия президенти Тоййип Эрдоған жума куни Сочида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокарада ўрмон ёнғинларига қарши кураш учун амфибия самолётларини сотиб олиш масаласини кўтаради. Бу ҳақда мамлакат Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Ваҳит Киришчи айтиб ўтди.

“Эртага Сочига борамиз. Президентимизнинг жаноб Путин билан учрашуви бор. Россиядан самолётлар (амфибиялар) сотиб олиш масаласи муайян босқичга олиб чиқилади. Икки томонлама муносабатларда муҳим масалалар мавжуд бўлгани боис бу учрашувда ҳам бу масала кун тартибига қўйилиши мумкин”, — дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Aнадолу агентлиги.

Вазирнинг сўзларига кўра, ўрмон ёнғинларига қарши курашда мамлакат бўйлаб ўт ўчириш бўлинмаларининг 11 минг нафар ходими иштирок этмоқда.

Туркия вазирининг таъкидлашича, ёнғинларни бартараф этиш учун биринчи бўлиб 460 нафар мутахассисдан иборат махсус бўлинма ташкил этилган.

Вахит Киришчи, шунингдек, Сочидаги (5 август) музокаралар чоғида ёнғинларни ўчириш учун Россия Федерациясидан самолётлар харид қилиш масаласи “маълум даражага етказилиши”ни айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!