Доғистонда яшин уриши оқибатида чўпон ва қўйлар подаси нобуд бўлди

Доғистонда яшин уриши оқибатида чўпон ва қўйлар подаси нобуд бўлди

Доғистоннинг Нўғай вилояти Шумли-Олик қишлоғида 37 ёшли чўпон яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Коммерсант”га таяниб Дарё нашри хабар берди.

Яшин нафақат эркакни, балки момақалдироқ пайтида ўтлаб юрган ҳайвонларни ҳам урган. Республика Ички ишлар вазирлиги 50 дан ортиқ қўй нобуд бўлганини маълум қилган. Доғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқармаси 1 июндан бошлаб ҳар куни аҳолига республиканинг турли ҳудудларида кучли ёмғир, дўл ва момақалдироқ бўлиши, 20–23 метр/секундгача кучли шамол эсиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Сўнгги кунларда республиканинг тоғли ҳудудларида сел оқимлари қайд этилиб, айрим аҳоли пунктлари билан транспорт алоқаси узилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!