Бир гуруҳ ёшлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди

Бир гуруҳ ёшлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди

Президент қарорига биноан барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда алоҳида фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва қобилияти, ташаббускорлиги ҳамда самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтиришга катта ҳисса қўшиб келаётган фидойи ва мард ўғлонларимиз муносиб рағбатлантирилди.

Улар орасида талабалар, бўлажак ёш олимлар ва ўқитувчилар ҳам борлиги соҳа вакилларини қувонтирди.

Аймуратов Муса Татлимурат ули - Қорақалпоқ давлат университети талабаси;

Йўлдошев Аббос Баҳром ўғли - Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали талабаси;

Самандаров Нуриддин Маҳаммаджон ўғли - Андижон давлат университети талабаси;

Рўзиқулов Дилшод Шуҳрат ўғли - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети доценти;

Жўраев Суҳробжон Салоҳиддин ўғли - Шаҳрисабз давлат педагогика институти ўқитувчиси;

Урунов Асадбек Давлатали ўғли - Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабаси;

Арзиқулов Фазлиддин Фахриддин ўғли - Тошкент давлат техника университети магистранти;

Валижонов Азизбек Фарҳод ўғли -Тошкент тиббиёт академияси талабаси;

Ўлмасов Аҳаджон Акрамжон ўғли - Фарғона политехника институти таянч докторанти;

Сабиров Азизбек Давронбекович - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси;

Назаров Азизбек Фаррух ўғли - Тошкент тиббиёт академияси талабаси.

Маълумот ўрнида, “Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!