60 йилдан буён фақат чой ичиб яшаган аёл

60 йилдан буён фақат чой ичиб яшаган аёл

Ҳиндистонда маҳаллий мухбирлар 15 ёшидан бери ҳеч қандай қаттиқ озиқ-овқатни истеъмол қилмайдиган 75 ёшли аёлни топишди. Таъкидланишича, кекса 60 йил давомида фақат чой ва сув ичган экан.

Сарасвати Бай энг кўпи билан ҳафтада бир марта юмшоқ банан ейди, холос. Унинг айтишича, у нафақат гўшт, балки бир дона бўлса ҳам гуруч емаган. 15 ёшга қадар аёл оддий одамлардек кун кечириб, улар каби овқат еган. Аммо кейин номаълум инфекцияни юқтириб олганидан сўнг ҳар қандай қаттиқ таом ошқозонига зарар етказа бошлаган.

Қаттиқ таом ошқозонига салбий таъсир қилганидан бери Сарасвати хоним ҳеч қандай овқат емаган. Шунга қарамасдан, у баъзиларга қараганда тетик ҳамда соғлом кўринади.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!