Юнусободда фожиа: ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди

Юнусободда фожиа: ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди

Юнусобод туманида 16 январ куни соат 23.43да "102" тизимидан тушган хабарга кўра, шу куни соат 23.00ларда ТХАЙ кўчасида, хайдовчи - 1975 й.т, А.А. ўзига тегишли бўлган “Кобальт” русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб бетон тўсиққа урилган.

Натижада ҳайдовчи А.А. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган, ушбу автомобилда йўловчи сифатида кетаётган – 1976 й.т., А.У. “чап оёқ болдир бўғими синиши” ташхиси билан 7-ШКШга ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!