Хитой жанубида кучли ёмғирлар оқибатида 38 киши ҳалок бўлди

Хитой жанубида кучли ёмғирлар оқибатида 38 киши ҳалок бўлди

Жанубий Хитойнинг Гуандун провинцияси, Мэйчжоу шаҳридаги Пинъюань округида кучли ёмғир ёғиши оқибатида 38 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди.

Хитой жанубидаги Гуандун провинциясининг Пинъюань округида содир бўлган табиий офат натижасида 2,2 мингдан ортиқ уй қулаб тушди, 3,2 минг уй жиддий зарар кўрди.

111 та кўприк ва 107 та таянч алоқа станцияси шикастланган, 450 та электр таъминоти объекти ишдан чиққан, 193 километр сув қувурлари вайрон бўлган, 86 та электр станцияси сув остида қолган. 6759 гектар экинлар ва 452 гектар сув хўжалиги зарар кўрди, тўғридан-тўғри иқтисодий йўқотишлар тахминан 5,85 миллиард юанга баҳоланди.

Умумий ҳисобда Пинюань округининг 55 мингга яқин аҳолиси табиий офатдан жабр кўрган.

Хитойнинг жанубий вилоятларида 16 июндан бери кучли ёмғирлар давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!