Боливия президенти: Биз ғалаба қозонган демократияни ҳеч ким тортиб ололмайди

Боливия президенти: Биз ғалаба қозонган демократияни ҳеч ким тортиб ололмайди

Халқ ғалаба қозонган демократияни ҳеч ким тортиб ололмайди, деди Боливия президенти Луис Арсе мамлакатдаги муваффақиятсиз давлат тўнтаришига уринишдан кейин халққа мурожаат қилиб.

«Биз, барча боливияликлар, давлат тўнтаришига уринишларнинг олдини оламиз», — дея таъкидлади давлат раҳбари Ла-Пас маъмурий пойтахтидаги ҳукумат саройи балконидан туриб.

Арcэ жамоатчиликка демократияга нисбатан сезгирлиги учун миннатдорчилик билдирди.

«Улар фақат мамлакатнинг халқаро обрўсига путур этказади. Бугун халқаро ҳамжамият ва Боливия халқи давлат тўнтаришига уринишнинг гувоҳи бўлди. Биз жамоамиз ва вазирларимиз билан демократиямизга таҳдид соладиган барча тўнтариш ташаббусларига қарши курашиш учун шу ердамиз. Биз ютган демократияни ҳеч ким тортиб ололмайди.

Боливия халқи демократияга чақирувимизни жавобсиз қолдирмади ва унга қарши бирга чиқди. Бундай тўнтариш уринишларининг яна содир бўлишига йўл қўя олмаймиз. Яшасин демократия, тўнтаришлар барҳам топсин», - деди Боливия президенти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!