Ўзбекистон ва Бельгия талабалари ўртасида алмашув дастурлари амалга оширилади

Ўзбекистон ва Бельгия талабалари ўртасида алмашув дастурлари амалга оширилади

Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Бельгиянинг етакчи ва энг қадимий олий таълим муассасаларидан бири – Лёвен католик университети раҳбарияти билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан мазкур университет ўртасида иқтисодиёт, бизнес бошқаруви, ижтимоий фанлар, муҳандислик, биология фанлари, муҳандислик технологиялари ва бошқа устувор йўналишларда академик ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Университет раҳбарияти Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва икки мамлакат олий таълим муассасалари талабалари, тадқиқотчилари ва профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда қўшма алмашинув дастурларини амалга оширишга тайёрлигини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!