Украина Россия заҳираларидан биринчи транш олди

Украина Россия заҳираларидан биринчи транш олди

Еврокомиссия Украинага Россия банкининг музлатилган захираларидан тушган даромад шаклида олинган маблағларнинг биринчи траншини юборди.

Бу ҳақда Европа Иттифоқи президенти Урсула фон дер Ляйен ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.

«Европа Иттифоқи Украина билан. Бугун биз Россиянинг блокланган активларидан тушган 1,5 миллиард еврони Украинани мудофаа ва реконструкция қилишга ўтказмоқдамиз», — деб ёзди фон дер Леен.

Унинг сўзларига кўра, «Кремль пулидан фойдаланишнинг Украина ва бутун Европани яшаш учун хавфсизроқ жойга айлантиришдан кўра яхшироқ рамз ёки йўл йўқ».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!