Кулеба Хитойга ташрифидан сўнг Украинани музокарага кўндириб бўлмаслигини айтди

Кулеба Хитойга ташрифидан сўнг Украинани музокарага кўндириб бўлмаслигини айтди

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг айтишича, ҳеч ким Киевни тинч музокаралар ўтказишга кўндира олмайди, чунки бу «мумкин эмас».
У TSN телеканалига интервью бериб, унда Хитойга ташрифи якунлари ҳақида фикр билдирди. Кулебадан Пекин Киевни музокарага ундадими, деган саволга жавоб берди.


«Ҳеч ким бизни музокарага кўндира олмайди, чунки бизни кўндиришнинг иложи йўқ, ўзимиз эса қарор қабул қиламиз», деб жавоб берди вазир.

Унга кўра, Украинани қўллаб-қувватлаётган Ғарб давлатлари уни музокарага кўндиришга уринмаяпти.

«Ва бу шунчаки дипломатик сўзлар эмас, бу ҳақиқий позиция», деб таъкидлади дипломат.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!