Туркия ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирлари Украина ва Ғазо масаласини муҳокама қилди

Туркия ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирлари Украина ва Ғазо масаласини муҳокама қилди

Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан Лаос пойтахти Виентианда рус ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлигидаги дипломатик манбалар хабар бермоқда.

Турк дипломатияси раҳбари 57-АСЕАН конференцияси доирасида ташкил этилган Туркия-АСЕАН секторлар мулоқоти бўйича уч томонлама ҳамкорлик йиғилишида иштирок этиш учун Лаосга келди.

Томонлар икки томонлама муносабатлар ҳолати, иқтисодий масалалар ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Украинадаги можаро, Ғазо секторидаги воқеалар, Суриядаги вазият ва минтақавий кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг Малайзия, Лаос, Cингапур, Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари ва АСЕАН Бош котиби билан учрашувлари режалаштирилган.

Туркия 2010 йилда АСЕАН билан Дўстлик, ҳамкорлик ва шериклик шартномасини имзолаган.

2015 йилда Туркия АСЕАНнинг секторал мулоқот ҳамкори бўлиш учун ариза берди. АСEАНнинг соҳавий мулоқот бўйича ҳамкорлари савдо, туризм ва сармоя каби мавзуларни муҳокама қилади. Туркиянинг аризаси 2017 йил 5 август куни АСЕАН 50-Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида маъқулланди.

Туркиянинг АСЕАН давлатлари билан савдо айланмаси 2010 йилдаги 6,5 миллиард доллардан 2017 йилда 12 миллиард долларга етди. 2022 йилда бу кўрсаткич 2022 йилда 14,8 миллиард долларни, 2023 йилда эса 14,6 миллиард долларни ташкил қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!