Пентагон COVID тарқалиши ҳақидаги маълумотлардаги хатоликларни тан олди

Пентагон COVID тарқалиши ҳақидаги маълумотлардаги хатоликларни тан олди

АҚШ Мудофаа вазирлиги Филиппинда Хитойнинг Sinovac коронавирус вакцинасини обрўсизлантириш билан шуғулланганини тан олди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

"Тўғри, Пентагон филиппинлик аудиторияга Sinovacнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини шубҳа остига қўйган хабарлар юборган", — дейилади АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳужжати матнида.

Ҳужжатга кўра, Америка томони кейинчалик вакциналарни обрўсизлантириш кампанияси АҚШ устуворликларига мос келмайди деган хулосага келган. Унда таъкидланишича, АҚШ ҳарбийлари Филиппин томонини "2021 йил август ойида COVID-19 ва COVID-19 вакциналарининг келиб чиқиши билан боғлиқ маълумотлар тарқатишни тўхтатгани" ҳақида маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!