Кулеба Гонконгни Россиянинг санкцияларни четлаб ўтишига йўл қўймасликка чақирди

Кулеба Гонконгни Россиянинг санкцияларни четлаб ўтишига йўл қўймасликка чақирди

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба 25 июль куни Гонконгга келди. У Гонконг маъмурияти раҳбари Жон Лидан Россия Ғарб санкцияларини четлаб ўтолмаслиги учун чоралар кўришни сўради. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Гонконг ҳукумати агентликка БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкцияларига қатъий риоя қилишини айтди. Reuters таъкидлаганидек, АҚШ ҳукумати Гонконг ва Хитойни Россияга икки мақсадли маҳсулотлар етказиб бериш учун асосий юк пунктлари деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, АҚШ Савдо вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилда Гонконг орқали технологик элементларни етказиб бериш январдан майгача 28 фоизга, бутун материк Хитой орқали эса 19 фоизга камайди.

2022 йил охиридан 2024 йилнинг биринчи ярмигача Қўшма Штатлар 57 давлатга қарши Россия билан алоқалари учун иккиламчи санкциялар киритди. 107 Хитой компанияси чекловларга дучор бўлди. 2023 йил декабрида АҚШ президенти Жо Байден Ғазначилик департаментига санкция қўйилган россияликларга Россия ҳарбий-саноат комплекси учун транзакциялар ўтказиш ёки экспорт қилишда ёрдам берадиган хорижий банкларни чеклашга рухсат берувчи фармонни имзолади. Хитой банклари, россиялик логистларнинг фикрига кўра, Россия компаниялари билан операцияларда иштирок этган юандан воз кечишни бошладилар.

Дмитрий Кулеба 2022 йил февралидан бери биринчи марта дипломатик ташриф билан 23-25 июль кунлари Хитойга ташриф буюрди. Украина ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг сафаридан мақсад Хитой томонини Россия-Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилишга жалб қилишдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!