Шимолий Корея ялпи ички маҳсулотининг реал ўсиши 3,1 фоизни ташкил этди

Шимолий Корея ялпи ички маҳсулотининг реал ўсиши 3,1 фоизни ташкил этди

2023 йилда Шимолий Корея ялпи ички маҳсулотининг реал ўсиши 3,1 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткичнинг 2020 йилдан бери биринчи марта ўсиши ва 2016 йилдан бери энг яхши натижадир, дейилади Жанубий Корея Марказий банки ҳисоботида.

Ўсиш омиллари мамлакатнинг оғир ва кимё саноати бўлди (ўсиш 4,7 фоизга, 2022 йилдаги 9,5 фоизга пасайиш). Экспорт 0,33 млрд долларни (ўсиш 104,5%), импорт 2,44 млрд долларни (ўсиш 71,3%) ташкил этди. Банк, айниқса, пойабзал, бош кийим ва парик экспортининг 1319,3 фоизга ўсишини қайд этади. Импорт товарлари орасида банк ўғитлар (1404%) ва пластмасса буюмлар (78,1%) импортининг ўсишини кўрсатмоқда.

Bloomberg экспертлари мамлакат ялпи ички маҳсулотининг уч йил ичида биринчи марта ўсишини Шимолий Кореянинг Россия билан алоқалари, хусусан, агентлик таъкидлаганидек, ҳарбий соҳада фаоллашгани билан боғлашмоқда.

Жанубий Корея Марказий банки ҳар йили шундай ҳисоботларни эълон қилади. Дунёда улар Шимолий Корея иқтисодиёти ҳақида энг ишончли маълумот манбаи ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!