Москвада суиқасд уюштирган фуқаро украин махсус хизматлари буюртмасини бажарганини тан олди

Москвада суиқасд уюштирган фуқаро украин махсус хизматлари буюртмасини бажарганини тан олди

Москвада Россия Мудофаа вазирлиги зобитининг автомашинасини портлатишда айбланаётган Евгений Серебряков жума куни Россия ФСБ томонидан тарқатилган видеода сўроқ пайтида ўтган йили Украина махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилишга қарор қилгани, улар билан интернет орқали боғлангани ва Мудофаа вазирлиги зобитини ўлдиришни таклиф қилганини айтди.

“2023 йил февраль ойида мен Украина разведка хизматлари билан ҳамкорлик қилиш мақсадида ҳамжамият маъмури билан фаол боғландим”, - деди Серебряков сўроқ пайтида.

Кейинчалик, ўз тахминларига кўра, "Украина Хавфсизлик хизмати ходими" бўлган Илья билан алоқа қила бошлади. "Биз у билан гаплашдик, Истанбулда бир учрашув бўлди, мен қўлбола портловчи қурилмани йиғиш учун қисмларни олдим. Ва офицерни йўқ қилишни таклиф қилдим", - деди Серебряков.

Унинг сўзларига кўра, “назорат остида ва кўрсатмалар билан портловчи мосламани йиғиб, машина остига қўйган”.

"Илья менга Украина фуқаролигини ва 10 дан 20 минг долларгача мукофот ваъда қилди", - деди у.

Серебряков Москвада автомобилни портлатиб юборганидан сўнг Туркиянинг Бодрум шаҳрига қочган ва ўша ерда қўлга олиниб, жума кунига ўтар кечаси Москвага етказилган.

Серебряковга бир гуруҳ шахслар таркибида олдиндан тил бириктириб ёки уюшган гуруҳ томонидан умумий хавфли тарзда икки ёки ундан ортиқ шахсни ўлдиришга уриниш ва портловчи моддаларнинг ноқонуний савдоси бўйича сиртдан айблов қўйилган.

Маълумот учун, 24 июль куни эрталаб Москванинг Синявинская кўчасидаги уйлардан бирининг ҳовлисида автомобиль портлаши содир бўлди, натижада икки киши ҳаётдан кўз юмди. Автомобиль эгаси Россия Қуролли Кучлари полковниги бўлган. “Интерфакс” агентлиги суҳбатдошининг сўзларига кўра, ҳайдовчи ўриндиғи остига сиғими тахминан 500 грамм тротил бўлган портловчи мослама қўйилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!