Хоразмда боғча боласи калтакланди

Хоразмда боғча боласи калтакланди

Ижтимоий тармоқларда «Қўшкўпирдаги болалар боғчасида бола калтакланди» деб номланган хабар тарқалди.

Мазкур ҳолатни Болалар омбудсмани ўрганаётганини маълум қилди.

Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 25 июль куни Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги хусусий мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Ҳозирда Қўшкўпир тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Етказилган жароҳат даражасини аниқлаш мақсадида 2021 йилда туғилган И.С. (қиз) га суд-тиббий экспертизаси тайинланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!