Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида 20 июль куни соат 14:30ларда “Чорвоқ” сув омборининг “Бурчмулло” сув ҳавзасида аянчли воқеа содир бўлди.
Тошкент вилояти ФВБ навбатчиларидан олинган хабарга кўра, 2005 йилда туғилган Қодиров Фозилжон Имом ўғли скутер ҳайдаётган вақтида вақтида бошқарувни эплай олмай, қаршисидаги катамаранга урилган. Натижада катамаранда бўлган 2 нафар фуқаро — 1998 йилда туғилган Жўрабоев Абдуҳаким Муҳаммаджон ўғли (Фарғона вилояти, Тошлоқ туманида яшаган) ва 1996 йилда туғилган Содиқов Акмалжон Азимжон ўғли (Фарғона вилояти, Ёзёвон туманида яшаган) тан жароҳати олиши натижасида воқеа жойида вафот этган.
Бош прокуратура матбуот котибининг ёзишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 260-моддаси (Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда ҳақли савол туғилади: "Чорвоқ” ТРЗ дирекцияси раҳбарияти ҳудуддаги барча воқеаларга жавобгар ҳисобланади. Хўш, дирекция раҳбарияти қаерга қараяпти? Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва Сув хўжалиги вазирликлари, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва бошқа мутасаддиларчи? Наҳотки ушбу ҳудудда скутерларни тартибга солиш, умуман, хавфсизлик чораларини таъминлаш борасида қатъий чоралар кўриш қийин бўлса? Умид қиламизки, мутасадди ташкилотлар бу борада керакли чораларни кўришади ва юқоридаги каби фожиаларнинг олди олинади.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.