АҚШда зилзила юз берди

АҚШда зилзила юз берди

АҚШнинг Техас штатида 4,8 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати сайтида хабар берилган .

Департамент маълумотларига кўра, зилзила эпицентри аҳолиси 11,7 минг киши бўлган Снайдер шаҳридан 23 км шарқда жойлашган. Табиий офат манбаи 1,9 км чуқурликда жойлашган.

Қурбонлар ва вайроналар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Техасда ҳар йили кучли зилзилалар содир бўлади, аммо штатдаги силкинишларнинг аксарияти кучсиз ва минимал таъсирга эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!