БМТ: Ғазо глобал озиқ-овқат инқирозининг эпицентрига айланди

БМТ: Ғазо глобал озиқ-овқат инқирозининг эпицентрига айланди

Аҳолининг 80% ички кўчирилган Ғазо сектори дунёдаги энг оғир озиқ-овқат инқирозига дуч келмоқда. Бу ҳақда БМТнинг «2024 йилда дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиши» номли ҳисоботида айтилади.

Ҳужжат БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Жаҳон озиқ-овқат дастури, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси, БМТ Болалар жамғармаси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тайёрланган.

Ҳисоботга кўра, Ғазо секторининг бутун аҳолиси (2,23 миллион киши) юқори даражадаги ўткир озиқ-овқат хавфсизлиги билан тўқнаш келмоқда.

2023 йил охирига келиб, эксклавнинг барча аҳолиси ИПC шкаласи бўйича учинчи ёки ундан пастроқ «инқироз» босқичида бўлганлар сифатида таснифланди.

Ҳисоботда айтилишича, 2023 йилда дунёда оч одамлар сони қарийб 733 миллион кишини ташкил этган, бу Ер юзидаги ҳар 11-сонга тўғри келади.

2022–2023 йилларда Ғарбий Осиё, Кариб денгизи ва Саҳрои Кабирдан жанубий Африканинг аксарият ҳудудларида очлик кучайган. Африкада оч одамлар улуши 20,4 фоизга, Осиёда 8,1 фоизга, Лотин Америкасида эса 6,2 фоизга ошган.

Африкада очлик билан курашаётган аҳолининг улуши 20,4 фоизга ошган. Осиёда 8,1% га, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида 6,2% га, Океанияда 7,3% гача кўтарилди.

Мавжуд тенденциялар давом этса, 2030 йилда тахминан 582 миллион киши сурункали кам овқатланишдан азият чекади, уларнинг ярми Африкада.

Ўртача ёки оғир озиқ-овқат хавфсизлиги ўтган йили 2,33 миллиард одамга таъсир кўрсатди. Уларнинг орасида 864 миллиондан ортиқ одам озиқ-овқат таъминотининг кескин танқислиги шароитида, баъзида бир ёки бир неча кун озиқ-овқатсиз яшаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!