Исроил аскарлари Ғарбий Соҳилда камида 14 фаластинликни қўлга олди

Исроил аскарлари Ғарбий Соҳилда камида 14 фаластинликни қўлга олди

Исроил аскарлари охирги 24 соат ичида босиб олинган Ғарбий Соҳилда ўтказган рейдларида камида 14 нафар фаластинликни қўлга олди.

Анадолу агентлигининг гувоҳларга таяниб хабар беришича, ҳибсга олишлар Женин ва Қалқиля шаҳарларида ўтказилган рейдлар чоғида амалга оширилган.

Женинда Исроил аскарлари фаластинликларнинг уйларига бостириб кирди ва 3 кишини қамоққа олди. Ҳибсга олишлар жанжал билан кечган.

Фаластиннинг расмий ахборот агентлиги WАFА хабарига кўра, Исроил армиясининг зирҳли техникалари Женин шаҳрига бир неча томондан кириб, ўт очган.

Наблус шаҳарларида ҳам рейдлар бўлиб ўтди. Ғарбий Соҳил шимолидаги Қалкилияда ҳам қўшинлар Фаластинликларнинг уйларига бостириб кириб, 11 кишини қўлга олди.

Исроил армияси бир кун аввал уч исроиллик яраланган воқеадан сўнг Қалкиля шаҳри ва баъзи жойларни қамал қилишда давом этмоқда.

Бундан ташқари, эрта тонгда Исроил ҳарбийлари Ал-Халил, Тулкарм, Рамаллаҳ ва Эриха шаҳарларида рейдлар ўтказди.

Исроил 2023 йил 7-октабрдан бошлаб, блокададаги Ғазо секторига оммавий ҳужумлар уюштириши билан Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларга босимни оширди. Фаластинликларга қарши рейдлар, ҳибслар ва ҳужумлар тез-тез учраган.

2023 йил 7-октабрдан буён 589 нафар фаластинлик Исроил ҳарбийлари ва Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги Фаластин ерларини босиб олган исроилликларнинг ҳужумлари қурбони бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!