Италияда 140 килолик шаҳар мэри озиш учун ҳар ҳафта аҳоли билан сайр қилади

Италияда 140 килолик шаҳар мэри озиш учун ҳар ҳафта аҳоли билан сайр қилади

Италиянинг Валдоббядене шаҳри мэри, 47 ёшли Лучано Фрегонезе ҳар пайшанба куни ортиқча вазндан халос бўлиш мақсадида маҳаллий аҳоли билан сайр қилади, деб ёзади Дарё нашри.

Ҳозирда унинг вазни 140 килограмм. Июнь ойида Фрегонезе учинчи марта шаҳар учун мэрлик сайловида ғалаба қозонди ва ўз нутқида саломатлигига яхшироқ ғамхўрлик қилишга ваъда берди. Сиёсатчи ўзининг аввалги вазни — 90 килограммга қайтиш ниятида. Фрегонезе 10 йил аввал биринчи марта мэр этиб сайланганида айнан шу вазнда эди.

“Албатта, мендаги ортиқча вазн сабаби дангасалик ва ҳаракатсиз турмуш тарзи билан боғлиқ. Мэр лавозимида ишлашни бошлаганимдан бери мен спорт ва бошқа жисмоний фаолият билан шуғулланишни тўхтатиб қўйдим”, дея тан олади Фрегонезе.

“Бундан ташқари, мен ашаддий хўранда одамман, ажойиб таомлар тайёрланадиган бундай шаҳарда парҳез тутиш қийин масала”, дейди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!